Греция оролида сув тошқини оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

ASTANA. Kazinform – Грециянинг Крит оролида шторм ва кучли ёмғир туфайли ҳалокатли сув тошқини содир бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, 2 киши вафот этган, яна бир неча киши бедарак йўқолган. Қутқарувчилар 49 ёшли аёл ва 50 ёшли эркакнинг жасадларини топди. Уларни ўз машиналарида сув оқимлари денгизга олиб кетган.

Агиа-Пелагия ва қўшни Лигария шаҳрида бедарак йўқолганлар сони ортиши мумкин. Ўт ўчирувчилар маълумотларига кўра, тўққизта автомобилни сув олиб кетган. Аввалроқ улар очиқ денгизда бўлган автомобилдан бир аёлни қутқариб олишган эди. Айнан шу дақиқада Ласити вилоятининг шарқий минтақавий бўлимининг Сития шаҳрида 8 нафар сайёҳ ва 1 нафар қўриқчи маҳаллий археология музейида, яна 4 киши иккита машина ичида қолиб кетган. Греция қирғоқ қўриқлаш хизмати ва табиий офатга жавоб бериш махсус бўлинмаси ходимлари бедарак йўқолганларни қидиришни давом эттирмоқда. Шамолнинг 7-8 кучи туфайли қидирув-қутқарув ишларини олиб бориш қийин.

Маҳаллий ҳукумат аҳолига уйларини тарк этмасликни тавсия қилмоқда. Ираклион оролининг халқаро аэропорти ёпилди.



Муаллиф: Ақжигит Чуқубаев

Фото: aljazeera.com

Сўнгги хабарлар