Grand Slam турнири: Қозоғистон саватчасига иккинчи медал тушди

қола жүлде
Фото: ҚР МОҚ

ASTANA. Kazinform – Бугун Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида дзюдо бўйича “Катта дубулға” туркумига кирувчи турнирда Дархан Қойбағар бронза медалини қўлга киритди.

73 килограмм вазнда Қозоғистон шарафини ҳимоя қилган Дархан Олимпия ўйинлари рейтингида 30-ўринни эгаллаб турган мўғулистонлик Ерденбаяр Бацая билан жанг ўтказиб, қўшимча дақиқаларда ғалаба қозонди. Қайд этиш жоиз, бу Дарханнинг фаолиятидаги Grand Slam турниридаги илк совринидир.

Турнир давомида Д.Қойбағар Ўзбекистон, Жанубий Корея ва Мўғулистон полвонларини мағлубиятга учратиб, ярим финалда швейцариялик рақибига имкониятни бой бериб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, 60 килограмм вазн тоифасида Қозоғистон шарафини ҳимоя қилган Мағжан Шамшадин терма жамоа ҳисобига кумуш медални тақдим этган эди.

Сўнгги хабарлар