Гонконгдаги турар-жой мажмуасидаги ёнғин қурбонлари сони 94 кишига етди
ASTANA. Kazinform — Гонконгдаги турар-жой мажмуасида юз берган кучли ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар сони 94 кишига етди, дея хабар беради Синьхуа агентлиги.
Ўт ўчириш хизмати маълумотларига кўра, жасадларнинг аксарияти ёнғиндан жиддий зарар кўрган еттита бинонинг иккитасида топилган. Ярадорлар сони ҳам ортиб, 155 кишига етди. Аввалроқ 100 га яқин одам жароҳатлангани хабар қилинганди.
Жароҳатланганлар орасида 11 нафар ўт ўчирувчи ҳам бор.
Эслатиб ўтамиз, 26 ноябрда Хитойнинг Гонконг махсус маъмурий ҳудуди Тай По туманидаги турар-жой мажмуасида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Шундан сўнг турар-жой мажмуасидаги ёнғин бошқа биноларга ҳам ўтган.
Шунингдек, турар-жой мажмуасидаги ёнғинда камида 36 киши ҳалок бўлгани, 270 дан ортиқ киши бедарак йўқолганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Ҳодиса юзасидан уч нафар қурилиш ишчиси ҳибсга олинган. Ёнғинга бамбукдан ясалган конструкция ичига ташланган сигарет сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.