Головкиннинг промоутери жаҳон чемпионининг тўртинчи унвон учун курашишини маълум қилди
Головкин ва Мурата 29 декабр куни Сайтамада (Япония) IBF, IBО ва WBA Super чемпионлик унвонлари учун жанг қилади. Леффлер агар GGG ғалаба қозонса, дивизион чемпионлиги учун курашга киришишига умид қилмоқда.
«Головкин ва Мурата ўртасидаги жанг ажойиб. Геннадий бутун дунё бўйлаб жанг қилди ва Японияда жанг қилишни орзу қиларди. Бу мамлакатда бокс тарихида Муҳаммад Aли, Майк Тайсон, Флойд Мэйвезер ва бошқа шахслар жанг қилган. Геннадий буни интиқлик билан кутмоқда. Мурата билан жанг эса ажойиб воқеа бўлади.
- Бу унинг фаолиятидаги энг муҳим жанглардан бирими?
- «Ҳа, албатта. Биз Геннадий «Канело» билан жангда ғалаба қозонганига ҳамон ишонамиз, бироқ иккинчи жангда чемпионликни бой берганидан сўнг, у IBF камарини қайтариб олди ва энди WBA чемпионлиги учун кураш олиб боради. Умид қиламанки, бир кун келиб у WBC чемпионлиги учун кураш олиб боради».
Эслатиб ўтамиз, WBC ўрта дивизиони бўйича жаҳон чемпиони унвони ҳозирда америкалик боксчи Жермалл Чарлога тегишли.