Глобал озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга Қозоғистон қандай ҳисса қўшмоқда

ASTANA. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистондаги дипломатик корпус раҳбарлари билан учрашувда Қозоғистоннинг минтақавий ва глобал озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қўшаётган ҳиссасига алоҳида эътибор қаратди, деб хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.
None

Давлат раҳбари савдо-иқтисодий ҳамкорлик истиқболларига эътибор қаратиб, мамлакат қишлоқ хўжалиги, ишлаб чиқариш, энергетика, «яшил» молия соҳаларида катта салоҳиятга эга эканлигини таъкидлади.

«Ҳар йили 5 миллион тоннадан ортиқ буғдой ва 1,5 миллион тонна ун экспорт қиламиз. Биз дунёдаги энг йирик дон экспорт қилувчи ўнта давлат қаторидамиз. Қозоғистон зиғир ва мойли экинларни экспорт қилувчи йирик давлатлардан бири ҳисобланади. Қолаверса, бизни хориждан озиқ-овқат импортининг юқори даражаси ташвишга солмоқда. Бу инфляциянинг ошишига олиб келади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, Қозоғистондаги инфляцияга ташқи омиллар таъсир кўрсатмоқда»

, — деди Давлат раҳбари.

Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон иқтисодиётида транспорт-логистика соҳасининг алоҳида ўрни борлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, ушбу соҳа минтақавий ҳамкорликни жонлантиришда муҳим ўрин тутади.

«Ҳозирда Хитой-Европа йўлаги бўйлаб қуруқликдаги транзит транспортининг 80 фоиздан ортиғи ҳеч қандай тўсиқларсиз мамлакатимиз орқали ўтмоқда. Жаҳон банкининг фикрича, транспорт ва транзит салоҳиятини ривожлантириш Марказий Осиё мамлакатлари ялпи ички маҳсулотини 15 фоизга оширишга хизмат қилиши мумкин. Қозоғистон аллақачон «Бир камар, бир йўл» ташаббусини амалга оширишда муҳим рол ўйнамоқда. Бундан ташқари, «Ўрта йўлак» деб номланган Транскаспий халқаро транспорт йўналишининг аҳамияти ортиб бормоқда. Энергетика ва озиқ-овқат таъминотини диверсификация қилиш ва хавфсизлигини таъминлашда муҳим ҳисобланган ушбу йўналишни биргаликда ривожлантиришимиз керак»

, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Сўнгги хабарлар