Гитанас Науседа Литва президенти этиб қайта сайланди

Барча 1895 та сайлов участкасида ҳисобланган овозлар натижасида унинг рақиби, Литва бош вазири Ингрида Шимоните 24,06 фоиз овоз олди. Литва миллий радиоси LRT порталига кўра, иккинчи турда сайловчиларнинг 49,6 фоизи иштирок этган.
Шимоните аллақачон мағлубиятини тан олган ва Науседани давлат раҳбари сифатидаги иккинчи муддат билан табриклаган. Шимоните 27 май куни бош вазир лавозимига қайтишини қўшимча қилди.
12 май куни Литвада президентлик сайловларининг биринчи босқичи бўлиб ўтди, унда Науседа 44,19 фоиз, Шимоните эса 19,78 фоиз овоз олди. Биринчи турда президентлик учун жами саккиз нафар номзод кураш олиб борди. Уларнинг ҳеч бири 50 фоизга етмагани учун иккинчи тур 26 майга белгиланган эди.
2019 йилда бўлиб ўтган аввалги президентлик сайловларида Науседа ва Шимоните иккинчи босқичга чиққан эди.
Литва раҳбари тўғридан-тўғри яширин овоз бериш йўли билан беш йилга сайланади. Номзодлар учун 40 ёш чегараси, шунингдек, келиб чиқиши бўйича Литва фуқароси бўлиш ва камида охирги уч йил давомида мамлакатда яшаш талаби мавжуд.
Euronews хабар беришича, Литва президентининг асосий ваколатлари ташқи сиёсат ва хавфсизлик сиёсатига тегишли. Науседа, Шимоните сингари, Европадаги хавфсизлик вазиятининг ўзгариши фонида Литвада беш минггача аскардан иборат бундесвер (Германия Қуролли Кучлари - муҳаррир эслатмаси) бригадасини тезроқ жойлаштиришга интилмоқда.