«GGG-Канело» жангида Қозоғистон мадҳиясини Димаш Қудайберген куйлади

None
ASTANA. Kazinform – Геннадий Головкин ва Саул Альварес ўртасидаги профессионал боксдаги учинчи жангида машҳур қўшиқчи Димаш Қудайберген Қозоғистон мадҳиясини куйлади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ватандоши «GGG»ни Қозоғистон мадҳиясини куйлаб, қўллаб-қувватлаган Димаш Кудайбергенни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги T-Mobile аренасига йиғилган бокс мухлислари олқишлар билан кутиб олди.

Аввалроқ Димаш Геннадий Головкин ғалаба қозонишига ишонишини айтганди.

Головкин эса boxingnews24.com сайтига берган интервьюсида, агар мухлислар хоҳласа, Саул Альварес билан тўртинчи жангда жанг қилишга тайёрлигини айтди.

Бироқ Головкиннинг навбатдаги тўртта жанги учун стриминг хизматларини кўрсатиб келаётган DAZN компанияси режалаштирилган олтита жангнинг эртага бешинчисидан сўнг «GGG» билан шартномани бекор қилади.

Головкин-Альварес бокс мусобақасида қозоғистонлик яна бир спортчи чиқиш қилади. 27 ёшли Али Ахмедов америкалик Габриэл Росадони (26-15-1, 15 КО) мағлуб этди.

«GGG-Канело» трилогияси «Qazaqstan» ва «Qazsport» телеканаллари томонидан жонли эфирда намойиш этилмоқда.



Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар