Германиядаги отишмада икки киши ҳалок бўлди, бир киши яраланди

ASTANА. Кazinform - Сешанба куни кечқурун Германия жануби-ғарбидаги Бад-Фридрихcхалль шаҳридаги компаниялардан бирида икки киши ҳалок бўлди, яна бири яраланди.

Германиядаги отишмада икки киши ҳалок бўлди, бир киши яраланди
Фото: dw.com

Бу ҳақда Xinhua агентлиги маҳаллий полицияга таяниб хабар берди.

Полиция қочоқ жиноятчини қўлга олиш бўйича кенг кўламли операция ўтказмоқда.

Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, полиция ҳужумчини қидириш учун вертолётни сафарбар қилган. Соат 17:45 атрофида ниқобли қуролланган шахс компания офисига кириб, ўт очган

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Германиядаги ярмаркада одамларни машинаси билан босиб кетган гумонланувчининг шахси аниқлангани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар