12:40, 02 Ноябрь 2020 | GMT +5
Германияда тўрт ҳафталик локдаун бошланди
BERLIN. Kazinform - Германияда коронавирус тарқалишини секинлаштиришга қаратилган тўрт ҳафталик қисман локдаун бошланди, деб ёзади Kazinform dw.com сайтига таяниб.

Чекловлар барча федерал ерларда қўлланилади. Қисман локдаун деганда барча дам олиш масканлари, ресторанлар, кафелар ва кўплаб хизмат кўрсатувчи компанияларнинг ёпилиши назарда тутилади.
Шунингдек, фуқароларга ўз уйларидан ташқаридаги ижтимоий алоқаларни «мутлақ минимал даражада» чеклаш бўйича кўрсатма берилди.
Роберт Кох институти (RKI) маълумотларига кўра, Германияда ўтган кун давомида 12 097 киши коронавирус билан касалланган. Касалланган одамларнинг умумий сони 545 027 кишига етди.
Германияда COVID-19 10 530 одамнинг ҳаётига зомин бўлган.