Германияда ҳар тўртинчи бемор шифокорга кўриниш учун бир ойдан ортиқ вақт кутмоқда
ASTANA. Kazinform — Германияда давлат тиббий суғуртаси бўлган беморлар орасида мутахассисларга кўриниш учун узоқ кутишлар туфайли норозилик кучаймоқда, деб хабар беради DW.
Буни касалхона суғурта фондлари томонидан ўтказилган сўровнома натижалари тасдиқлайди.
Респондентларнинг тахминан учдан бири қабулни кутиш муддати ҳаддан ташқари чўзилиб кетганини айтган. Сўровномада иштирок этган ҳар ўнинчи киши эса ўзига керакли шифокор қабулини уч ойдан ортиқ вақт кутиб қолганини билдирган.
Ушбу сўровнома натижаларига асосланиб, Германия касалхона суғурта фондлари умумий ассоциацияси марказлаштирилган онлайн-портални жорий этишга чақирди.
Таклифга кўра, мамлакатдаги барча тиббий муассасалар қабулга ёзилиш жойларининг «маълум бир белгиланган фоизини» ушбу порталга жойлаштириши лозим.
Қайд этилишича, бу чора беморлар учун шифокор қабулидан фойдаланиш имкониятини кенгайтиришга қаратилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Германияда иш ўринлари қисқариб бораётгани ҳақида ёзган эдик.