Германия энергия танқислигига тайёрланмоқда

None
None
BERLIN. Kazinform – Германия канцлери мамлакат энергия таъминотидаги тақчилликка тайёрланаётганини айтди. Бу асосан газ ҳақида. Олаф Шольц ресурсларни тежаш учун газ омборларини тўлдириш ва кўмирда ишлайдиган электр станцияларидан фойдаланиш борасидаги саъй-ҳаракатлар ҳақида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform Deutsche Welleга таяниб.

Германия эҳтимолий энергетика инқирозига тайёрланмоқда. Бу ҳақда Германия канцлери Олаф Шольц айтди. «Биз камомадга тайёр эканлигимизни таъминлашга ёрдам берадиган кўплаб қарорлар қабул қилдик», - деди Шольц 9 июл, шанба куни эълон қилинган видеомурожаатида.

Унинг сўзларига кўра, бу асосан газ таъминотига тегишли. «Биз қувурлар, суюлтирилган газ терминалларини қурмоқдамиз», - деди канцлер. Бундан ташқари, у газ омборларини тўлдириш ва газни тежаш мақсадида кўмир электр станцияларидан фойдаланиш борасидаги ишлар ҳақида маълумот берди.

Шу билан бирга, Германия вице-канслери, Иқтисодий ишлар ва иқлимни муҳофаза қилиш вазири Роберт Хабек Deutschlandfunk нашрига берган интервюсида Россиядан кутилаётган газ ҳажми ҳақида «ҳамма нарса мумкин», деди.

«Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Эҳтимол, газ яна келар, ҳатто аввалгидан ҳам каттароқ ҳажмда келиши мумкин. Балки, Россия газ экспортини бутунлай тўхтатар. Ростини айтсам, энг ёмонига тайёрланишимиз керак», - дейди Хабек.

Бир кун аввал Германия канцлери Германия иш берувчилар федерал ассоциацияси (BDA), Германия саноат федерал ассоциацияси (BDI), Германия савдо-саноат палаталари федерал ассоциацияси (DIHK) ва Мюнхендаги немис ҳунармандлари уюшмаси (ZDH) раҳбарлари билан учрашди. У Германияни газ билан таъминлаш масаласида «максимал тезлик»га ваъда берди.

Ассоциациялар қўшма баёнотида 11 июлдан 21 июлгача «Шимолий оқим» газ қувурининг иккала тармоғининг вақтинчалик тўхташи фонида барқарор газ етказиб беришга чақирди, Nord Stream AG оператори буни «режалаштирилган профилактика ишлари» деб тушунтирганди. Аммо йиғилиш иштирокчилари бу ишлар тугаллангач ҳам, Россия хомашё етказиб беришни тикламаслигидан хавотирда.

Сўнгги хабарлар
telegram