Германия архивларида Бойкўнғир космодромига оид махфий ҳужжатлар топилди
«Ўтган йили Архив иши ва ҳужжат айланиши қўмитаси ташаббуси билан республика архив ходимлари 14 давлатга йўл олди. У ердан 7 мингга яқин жуда қимматли ва муҳим ҳужжатлар олиб келинди. Жумладан, Қозоғистонда бўлган Австрия-Венгрия империяси тадқиқотчиларининг этнографик ҳисоботлари, XIX асрда Германиянинг Қозоғистон ва Ўрта Осиёга қилган тадқиқот сафарлари натижалари, Бойқўнғир космодромига оид аввал сир бўлган ҳужжатлар топилган. Санкт-Петербургдаги Россия давлат тарихи архивида қозоқ султонларининг ХVIII-ХIХ аср бошларидаги император маъмурияти вакиллари билан ёзган мактублари топилди. Кўп йиллар давомида қозоқ чўлида яшаган қозоқ тарихи бўйича мутахассис Василий Григорьев буюк даштда қонуний кучга эга бўлган қотиллик, ўғирлик учун хун тўлаш каби қозоқ қонунларидан кўчирмаларни тўплаш ва нашр этиш зарурлиги тўғрисида ёзган ҳужжатларни топди. Яъни, бундан кўриниб турибдики, қозоқ чўлида ҳуқуқий нормалар ва жиноят кодекси ишлаган. Бу қозоқ жамияти қолоқ, деган стереотипларни рад этади», - деди Сағила Нурланова.
Унга кўра, Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Усмонлилар архивидан ХIХ-ХХ асрларда қозоқ заминига оид маълумотлар акс эттирилган китоблар келтирилди. Бундан ташқари, Татаристон архивларидан янги тарихий маълумотлар аниқланган. Хусусан, мусулмонлар қурултойларининг резолюциялари ва баённомалари ўша давлат архивларидан топилган. Сағила Нурланованинг айтишича, бу қурултойларда Алихан Бўкейхан, Бахитжан Қаратаев ва бошқа қозоқ зиёлилари қатнашган.
Муаллиф: Алихан Асқар