Ғазодаги сулҳ яна икки кунга узайтирилди - Қатар ТИВ

Ғазо секторида Исроил ва ХАМАС ўртасидаги сулҳ яна икки кунга узайтирилди. Бу ҳақда душанба оқшомида урушаётган томонлар ўртасидаги музокараларда воситачи сифатида иштирок этувчи Қатар ТИВ маълум қилди, дея хабар беради Кazinform агентлиги Euronewsга таяниб.

Ғазо сектори
Фото: russian.news.cn

Аввалги келишув сешанба куни эрталаб тугаши керак эди.

ХАМАС аввалроқ озод қилинадиган гаровга олинганларнинг “янги рўйхати” тайёрланаётганини эълон қилган эди.

Келишув шартларига кўра, жума кунидан бошлаб ХАМАС гаровга олинган 13 нафар исроиллик аёллар ва болаларни, Исроил эса 39 нафар фаластинлик маҳбусни, жумладан, 19 ёшгача бўлган аёллар ва ёшларни озод қилиши лозим.

Сўнгги хабарлар