Ғазода миллионга яқин хотин-қизлар очарчилик исканжасида - UNRWA
ASTANА. Кazinform – БМТнинг Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлигининг (UNRWA) маълум қилишича, Ғазода миллионга яқин аёл-қизлар очлик ва зўравонликка дучор бўлмоқда, дея хабар беради Xinhua агентлиги.

Агентлик маълумотларига кўра, минтақада очлик тез тарқалмоқда.
- Аёллар-қизлар тобора хавфли йўллар билан омон қолиш учун курашмоқда. Улар ўз ҳаётларини хавф остига қўйиб, озиқ-овқат ва сув излаб чиқишмоқда, — дейилади хабарда.
Ташкилот Исроилдан Ғазо блокадасини олиб ташлашни ва 2 миллиондан ортиқ аҳоли яшайдиган ҳудудга “зарур миқдорда” инсонпарварлик ёрдамини етказишни талаб қилди.
Шунингдек, баёнот олдидан Ғазо соғлиқни сақлаш идоралари сўнгги 24 соат ичида 11 киши очлик ва тўйиб овқатланмасликдан вафот этганини маълум қилди. Қурбонлар орасида бола ҳам бор. Очликдан вафот этганларнинг умумий сони 251 нафарга етди, улардан 108 нафари болалар.
Аввалроқ Ғазода 2023 йил 7 октzбрдан бери Исроил ҳужумлари натижасида 61 897 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.