Ғазо секторида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 33 797 нафарга етди
ASTANA. Kazinform – Исроилнинг узлуксиз ҳужумлари натижасида Ғазо секторида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 33 797 нафарга етди. Бу ҳақда душанба куни ХАМАС назоратидаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди, деб ёзади Anadolu.

Бошқарманинг матбуот баёнотида, Исроил аскарларининг ҳужуми оқибатида охирги 24 соат ичида 68 Фаластинлик ҳалок бўлгани, 94 нафари яралангани билдирилди. 2023 йилнинг 7 октябрь куни Исроил ва ХАМАС ўртасидаги можаро бошланганидан буён Фаластин анклавида ҳалок бўлганларнинг умумий сони 33 797 нафарга, ярадорлар сони эса 76 465 нафарга етди.
Хабарда қайд этилишича, ҳалок бўлганларнинг жасадлари ҳали ҳам вайрон бўлган бинолар остида ва йўл четларида ётган бўлиши мумкин. Тез ёрдам машиналари ва фуқаро мудофаа гуруҳлари Исроил кучларининг тўсиқлари туфайли уларга етиб бора олмаяпти.