Гаитида сув тошқиндан кейин зилзила: қурбонлар бор
АҚШ Геологик хизмати маълумотларига кўра, куни кеча Гаитида 4,9 магнитудали зилзила содир бўлган. Бу кучли ёмғирдан кейин қайд этилган. Натижада 13 мингдан ортиқ одам ўз уйини тарк этишга мажбур бўлди.
Бош вазир Ариэль Анрининг айтишича, унинг ҳукумати ва халқаро ҳамкорлари тошқин билан курашиш учун «шошилинч чоралар» кўрмоқда.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Жаҳон озиқ-овқат дастури сув тошқини туфайли уй-жойини ташлаб кетганларни иссиқ овқат билан таъминлашни бошлашини маълум қилди.
Гаити расмийларининг айтишича, ҳалок бўлган уч кишининг уйи қулаганда вайроналар остида қолган. Шунингдек, ўндан ортиқ одам жароҳатланган.
Жереми - Гранд Анс департаментининг жануби-ғарбий қисмида жойлашган қирғоқ шаҳарчаси. Бу ҳудуд икки йил аввал зилзиладан жиддий зарар кўрган ва 2200 киши ҳалок бўлган.