G20 етакчилари пандемия даврида тиббиёт ходимларига ҳурмат бажо келтиришди
Иш бошлашдан аввал делегациялар раҳбарлари CОVID-19 пандемиясига қарши курашаётган тиббиёт ходимлари делегацуияси билан биргаликда суратга тушишди. Шу тариқа G20 етакчилари бутун дунё шифокорларига пандемияга қарши курашда олиб бораётган ишлари учун миннатдорчилик билдиришмоқда.
Саммит давомида дунёнинг йирик иқтисодиёти давлатларининг давлат ва ҳукумат раҳбарлари таклиф этилган давлатлар, халқаро ва минтақавий ташкилотлар вакиллари билан биргаликда глобал кун тартибидаги бир қанча асосий мавзуларни кўриб чиқадилар. Анъанага кўра, тадбирда G20 молия вазирлари ҳам иштирок этади.
Саммит вазирлар учрашувлари, шерпалар, ишчи гуруҳлар ва ўзаро ҳамкорлик гуруҳларини ташкил этиш орқали Италия G20 раислигининг якуний натижасини ифодалайди.
Италия бўйлаб 170 дан ортиқ тадбирлар бўлиб ўтди, улар G20 доирасидаги кўплаб муаммоларни ёритиб берди. Италия раислиги Рим саммитининг тематик асосий тамойилларини ташкил этувчи учта устунга – «Одамлар», «Сайёра» ва «Фаровонлик»ка асосланган эди.
Саммит жаҳон миқёсида замонавий архитектуранинг энг яхши намуналаридан бири сифатида тан олинган «Nuvola» конференция марказида ўтказилмоқда. Медиа-марказ Palazzo dei Кongressiда жойлашган бўлиб, ҳудуднинг яна бир рамзи ҳисобланади.
Nuvola ва Palazzo dei Коngressi ичида делегациялар ва журналистлар итальян дизайнига бағишланган кўргазмани томоша қилишлари мумкин эди. G20 нинг 2021 йилдаги учта асосий тамойили - одамлар, сайёра, фаровонлик - учта дизайн тамойили: инноватсия, масъулият, ижодкорлик билан бирга келади.
Саммитнинг биринчи куни эрталаб соат 10:00 да расмий зиёфат билан бошланди ва Италия Бош вазири Марио Драги раислигидаги ишчи сессиянинг очилиши билан давом этди. Саммитнинг биринчи сессияси иқтисодиёт ва глобал соғлиқни сақлаш масалаларига бағишланган.
Муаллиф: Арнур Раҳимбеков