Фузулий шаҳрида Қурманғази номидаги ижодий марказ барпо этилади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистон Президентининг қарори билан Фузулий шаҳрида Қурманғази ижодий ривожлантириш марказининг пойдевори қўйилади, деб хабар беради Кazinform БОРТ №1 Теlegram-каналига таяниб.

Давлат раҳбари қозоқ халқи номидан қилинган ушбу ҳадя мамлакатлар дўстлиги, биродарлиги ва ўзаро ёрдамининг яна бир рамзи бўлишини таъкидлади.

Санъат марказининг умумий майдони 3100 квадрат метрни ташкил қилади. Икки қаватли бино 600 кишига мўлжалланган. Пойдевор жорий йилнинг сентабр ойида қўйилиб, 2023ь йил декабр ойида фойдаланишга топширилади.


Фузулий шаҳридаги Қурманғази номидаги ижодий марказ мусиқа ва чолғу асбоблари, замонавий технологиялар: иш жиҳозлари, 3D моделлаштириш, веб-дизайн, фото ва видео курслар йўналишида иш олиб боради. Бундан ташқари, гиламдўзлик, ҳунармандчилик, турли спорт турлари ва хореография бўйича тўгараклар ташкил этилади.

Илҳом Алиев Қасим-Жомарт Тоқаевга миннатдорчилик билдириб, бу Фузулий болалари учун жаҳон даражасидаги ижодий марказ бўлишига ишонч билдирди.






Фото: akorda.kz

Сўнгги хабарлар
telegram