Футзал: Қозоғистон декабр ойида Ўзбекистонга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади

QYZYLORDA. Kazinform – Қозоғистон футзал терма жамоаси Ўзбекистонга қарши иккита ўртоқлик ўйини ўтказади, деб хабар беради Kazinform мухбири Қозоғистон футбол федерациясига асосланиб.
None
None

Бу Қозоғистон терма жамоанинг 2022 йилги Европа чемпионатига тайёргарлиги бўлади.

Ҳар икки ўйин 14-15 декабр кунлари Нур-Султан шаҳридаги Жақсилик Ушкемпиров номидаги жанг санъатлари саройида бўлиб ўтади. Ўйинлар пойтахт вақти билан соат 19:00да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, қитъа миқёсидаги турнир 2022 йилнинг 19 январидан 6 февралига қадар Голландияда бўлиб ўтади. Қозоғистонлик футзалчиларнинг В гуруҳидаги рақиблари - Словения, Италия ва Финляндия терма жамоаларидир.

2021йилда Қозоғистон терма жамоаси тўртинчи ўринни эгаллади, Ўзбекистон эса 1/8 финалга чиқди.

Муалдиф: Адилжан Умбет


Сўнгги хабарлар