Футбол. Ўзбекистон - Қозоғистон ўртоқлик учрашуви жонли эфирда намойиш этилади

ASTANA. Kazinform - 16 ноябр куни Қозоғистон терма жамоаси Тошкентда Ўзбекистон терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. Бу ҳақда Kazinform Sports.kzга таяниб хабар берди.
None

Ўзбекистон - Қозоғистон учрашуви Астана вақти билан соат 19:00да бошланади, ўйинни жонли эфирда Qazsport телеканалида кўриш мумкин.

Қозоғистон терма жамоаси аввалги ўйинни сентябр охирида ўтказди – Миллатлар лигасида Озарбайжонга меҳмонда имкониятни бой берди (0:3). Аммо бу Магомед Адиев шогирдларининг гуруҳда биринчи ўринни эгаллашга ва В лигасига кўтарилишларига тўсқинлик қилмади - келгуси йил Қозоғистон В дивизионида ўйнайди, шунингдек, 2024 йилги Европа чемпионатига саралаш босқичида иштирок этади. Ўзбекистон миллий терма жамоасига келсак, у ҳам сентябр охирида сўнгги учрашувини ўтказди – ўртоқлик ўйинида ўзбекистонликлар Коста-Рика терма жамоасига имкониятни бой беришди (1:2).


Фото: kff.kz

Сўнгги хабарлар