Футбол: “Астана” – «Виктория Пльзень» учрашувида франциялик ҳакамлар ишлайди

ҳакам
Фото: Pixabay

UEFA Конференциялар лигасининг олтинчи турида Қозоғистоннинг “Астана” жамоасининг сафарда «Виктория Пльзень» (Чехия) клубига қарши ўйинида франциялик ҳакамлар бригадаси ишлайди, деб хабар беради Kazinform.

Бош ҳакам - Вилли Делажо. Унга ҳамюртлари Эрван Финжан ва Филипп Жан ёрдам беришади. Ёрдамчи ҳакам - франциялик Томас Леонард.

Учрашув 14 декабрдан 15 декабрга ўтар кечаси Астана вақти билан 02:00да бошланади ва «Qazsport» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

“Астана” жамоаси С гуруҳида иштирок этади. Бешинчи турдан кейин «Виктория Пльзень»да (Чехия) – 15, “Динамо Загреб”да (Хорватия) – 6 очко, “Балкан” (Косово) ва “Астана”да– 4 очкодан бор.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар