Францияда бензин нархлари тарихий рекорд даражага етди

ASTANА. Кazinform – Францияда бензин нархлари 1985 йилда назорат бошланганидан бери энг юқори даражага етди, деб хабар беради Le Figaro.

Францияда бензин нархлари тарихий рекорд даражага етди
Фото: Рexels

Нашр маълумотларига кўра, бензиннинг ўртача нархи литрига 2,11 еврони ташкил этди.

95-Е10 бензини бир ҳафта ичида яна 2,3 евро центга ошди, бу нархларнинг кетма-кет олтинчи ҳафта ошишидир.

Мамлакатда энг кўп истеъмол қилинадиган ёқилғи бўлган дизель ёқилғисининг ўртача нархи ўтган ҳафта охирида литрига тахминан 2,29 еврога етди. Бу аввалги ҳафтага нисбатан 3,4 евро центга юқори. Дизель нархлари 2025-йил апрель ойида қайд этилган тарихий максимал кўрсаткичга — 2,31 еврога яқинлашмоқда.

TotalEnergies ёқилғи қуйиш шохобчаларида бензин нархларини 1,99 евро ва дизель ёқилғиси нархини 2,25 еврога чеклаганига қарамай, нархларнинг ошиши давом этмоқда.

Нашр Франциядаги ёқилғи инқирози ёмонлашаётганини таъкидламоқда.

Нархларнинг ошиши асосан Яқин Шарқдаги можаро ва Ҳормуз бўғози яқинидаги вазият туфайли жаҳон нефт нархларининг ошиши билан боғлиқ.

Эслатиб ўтамиз, 14 сентябрь куни жаҳонда нефть нархлари ошди.