Франция давлат хизматчилари учун мессенжер ишлаб чиқди
ASTANА. Кazinform — Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб Франция ҳукуматининг барча вазирликлари хавфсиз давлат тезкор хабар алмашиш хизмати Tchapдан фойдаланишга мажбур бўлади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

— Бу хавфсизлик ва суверенитетнинг императивидир — деб ёзган Le Figaro.
Tchap хизматининг номи биринчи оптик алоқа усулларидан бирини ихтиро қилган XVIII асрдаги француз муҳандиси Клод Шаппага нисбатан ҳурмат белгисидир.
Шу душанбадан бошлаб Франциянинг барча давлат хизматчилари ва давлат идоралари профессионал ёзишмалар учун хавфсиз Tchap тезкор хабар алмашиш хизматидан фойдаланишлари шарт.
Шундай қилиб, WhatsApp, Signal ва Telegram рухсат этилган хизматлар рўйхатидан олиб ташланди.
— Кенг оммага мўлжалланган асосий лаҳзали хабар алмашиш иловалари кундалик алоқаларимизда тобора муҳим рол ўйнамоқда. Бироқ, бу рақамли воситалар хавфсизлик камчиликларидан холи эмас, — дейилади ёз ўрталарида Бош вазир Франсуа Байру томонидан имзоланган цикулярда.
Матн барча давлат хизматчиларидан, шу жумладан вазирлик идоралари ходимларидан Идоралараро рақамли бошқарма (DINUM) томонидан ишлаб чиқилган Tchap иловасини ўрнатишни талаб қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Францияда энг йирик атом электр станцияси медузалар туфайли фаолиятини тўхтатганлиги ҳақида хабар берган эдик.