14:38, 30 Июнь 2023 | GMT +5
Францияда тартибсизликлар пайтида 650 дан ортиқ киши ҳибсга олинди
PARIS. Кazinform – Францияда жумага ўтар кечаси полициячи томонидан йўл-патруль хизмати талабларини бажаришдан бош тортган 17 ёшли ўсмирни ўлдириши оқибатида содир бўлган тартибсизликлар чоғида ҳибсга олинганлар сони 650 нафардан ошди, дея хабар беради Кazinform ТАССга таяниб.

Бу ҳақда жума куни ўзининг Twitter саҳифасида республика ички ишлар вазири Жеральд Дарманин маълум қилди.
«Менинг тартибсизликларни қаттиқ бостириш бўйича кўрсатмаларимга мувофиқ, полиция ва жандармлар 667 нафар кишини ҳибсга олди», - деб ёзади Дарманен.