16:40, 17 Март 2023 | GMT +5
Францияда пенсия ислоҳоти: мухолифат ҳукуматга ишончсизлик вотумини эълон қилади
ASTANА. Кazinform – Минглаб францияликлар мунозарали пенсия ислоҳотининг овоз беришсиз қабул қилинишига қарши норозилик билдириш учун кўчаларга чиқди. Намойишлар полиция билан тўқнашувларга айланиб кетди, дея хабар беради Каzinform Euronewsга таяниб.
Бунгача Элизабет Борн ҳукумати конституциянинг 49-моддаси 3-банди асосида қарор қабул қилган эди. Бешинчи Республика тарихида 100 марта қўлланилган бу усул қонуннинг Ассамблеяда овоз беришсиз қабул қилинишига имкон беради. Ҳукумат қарорининг кучи фақат ишончсизлик вотуми билан бекор қилиниши мумкин.
49.3-модда кучга киргандан кейин йигирма тўрт соат ичида киритилиши керак. Мухолифат аллақачон ишончсизлик вотумини тақдим этиш ниятини эълон қилган.
Айни пайтда касаба уюшмалари иш ташлаш ва намойишларни давом эттиришга чақирди.