Францияда неон реклама ва тунги экранлар тақиқланади
«Le Journal Du Dimanche» нашрига кўра, рақамли реклама экранлари тақиқланади. Франциянинг экологик ҳамжамияти ҳам худди шундай тақиқни талаб қилмоқда.
«Франция ҳукумати тунги вақтда барча ёритилган дераза дисплейларини, дўконлар ташқарисида неон чироқларни ўрнатишни тақиқлайди», - деб ёзган машҳур франсуз нашри.
Шаҳарларнинг катта-кичиклигидан қатъи назар, соат 1:00 дан 6:00 гача реклама билбордларини жойлаштириш тақиқланади.
Фақат поезд станциялари ва аэропортларга рухсат берилади.
«Energy Futures 2050» ҳисоботига кўра, Францияда 9000 га яқин рақамли экранлар мавжуд ва бу кўрсаткич ҳар йили тахминан 20% га ошиб бормоқда.
2020 йил сентябр ойида эълон қилинган кўрсатгичда Экология агентлиги (Ademe) барча ўлчамдаги 55 мингта рақамли реклама билбордларини ҳисоблаб чиқди, бу аввалги икки йилга нисбатан 40 фоизга кўпдир.
Атроф-муҳит фаолларининг фикрича, рақамли билбордлар атроф-муҳит учун жуда зарарли.
«Ўн йил фойдаланишдан сўнг ҳар бир панел 20 477 кВт/соат энергия талаб қилади – бу тўртта уйнинг йиллик энергия истеъмоли», - дейилади ҳисоботда.
Муаллиф: Арнур Рахимбеков
Фото:NURPHOTO VIA AFP/Nicolas Liponne