Францияда электрон сигарет чекиш тақиқланаган
Франция Бош вазири Элизабет Борн RTL радиосида нутқ сўзлади ва мамлакат бир марталик вейпни тақиқлашни режалаштираётганини маълум қилди.
Унинг фикрича, электрон сигареталар ёшларни зарарли одатларга мойил қилади.
Борн мамлакатнинг чекишга қарши миллий режаси доирасида жорий қилинадиган тақиқ қачон кучга киришига аниқлик киритмади.
У француз ҳукумати яқинда тамакига қарши курашнинг янги режасини тақдим этишини маълум қилди.
Борн маълумотларига кўра, мамлакатда ҳар йили 75 минг киши чекиш туфайли вафот этади.
Ушбу режа ёшларни ёмон одатларга мойил қиладиган бир марталик вейпларни тақиқлашга қаратилган.
«Бу рефлекс ва ҳаракат, ёшлар бунга тез мослашади. Чекиш шу ерда бошланади», – дея қўшимча қилди у.
Бир мартали ишлатиладиган электрон сигаретларнинг кўпчилигида пушти лимонад, мармелад ёки тарвуз каби ёшлар яхши кўрадиган ширин ва мевали таъми мавжуд.
Францияда вейп нархи одатда 8 евро (8,7 АҚШ доллари) ва 12 евро (13 АҚШ доллари) орасида.
Ҳозирда Францияда 18 ёшгача бўлган болаларга электрон сигарет сотишни тақиқловчи қонун бор, бироқ у амалда қўлланилмайди.
Бу мамлакатда тамаки тарғиботи ва ҳатто рекламаси ҳам чекланган.