15:55, 26 Декабрь 2022 | GMT +5
Фонд бозорида тенге курси мустаҳкамланмоқда
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон фонд биржаси (KASE)даги савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайган, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Кунлик савдо маълумотларига кўра, доллар курси 0,79 тенгега пасайиб, 1 доллар 461,10 тенгега тенг бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Миллий банкнинг 26 декабрдаги расмий курси 1 доллар учун 461,97 тенгени ташкил қилган эди.
Kurs.kz хабарига кўра, Алматидаги пул айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси 463,5 тенге, сотиб олиш курси эса 468 тенгени ташкил қилмоқда.
Астанада сотиш нархи 463 тенге, сотиб олиш нархи эса 466 тенге.
Россия рубли 6,35 ва 6,65 тенге орасида сотилмоқда.
Қозоғистон Республикаси Миллий банки маълумотларига кўра, 26 декабр куни Россия рублининг ўртача курси 6,81 тенгени ташкил қилди.
Муаллиф: Алма Муқанова