Филиппиндаги тропик бўрон қурбонлари сони 48 кишига етди

Филиппин
Фото: aa.com.tr

МАNILА. Кazinform - Филиппиндаги Батчой ва Карина тропик бўронлари оқибатида юзага келган сув тошқинлари ва кўчкилар қурбонлари сони 48 кишига етди. Бу ҳақда Аnadolu хабар беради.

Филиппиннинг табиий офатлар хавфини камайтириш ва бошқариш миллий кенгашига таяниб PNA агентлигининг маълум қилишича, тропик бўронлардан 6,2 миллион киши жабр кўрган, жами 8574 та бино шикастланган.

Шунингдек, 36 мингга яқин одам эвакуация марказларига жойлаштирилди.

Июль ойида Филиппинда содир бўлган тропик циклонлар мамлакатда ҳаддан ташқари ёғингарчилик, сув тошқини ва кўчкиларга сабаб бўлди.

118 провинция ва округда фавқулодда ҳолат эълон қилинган.

Аввалроқ Ҳиндистонда кўчки қурбонлари сони 358 кишига етгани ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар
telegram