Филиппиндаги сув тошқинлари қурбонлари сони 29 кишига етди
Агентлик маълумотларига кўра, 484 та эвакуация марказига 203,3 минг киши жойлаштирилган. Камида 14100 киши уйини ташлаб кетган, 12 киши жароҳатланган. 14 та ҳудудда сув тошқинлари ва кўчкилар билан боғлиқ мингдан ортиқ ҳодиса қайд этилган.
Табиий офат 1,37 минг уйга зарар етказди (нархи 2,41 миллион песо (43,8 минг доллар). 156 инфратузилма объектига 171,5 миллион песо (3,13 миллион доллар), қишлоқ хўжалигига - 399,5 миллион песо (7 7,29 миллион доллар) зарар етди, сув тошқинларидан 238 йўл ва 55 та кўприк зарар кўрди. 26 денгиз портининг ишини тўхтатди.
555 та шаҳар ва 134 та муниципалитетда таълим муассасаларида дарслар ва корхоналарда ишлаш тўхтатилди. 32 та аҳоли пунктида фавқулодда ҳолат жорий этилди. Ҳукумат ёрдам учун 74,5 миллион песо (1,36 миллион доллар) ажратди.
Фото: Philippine Coast Guard/ Handout via REUTERS
Муаллиф: Ақбўпе Абдирасул