16:34, 15 Май 2020 | GMT +6
Филиппинда Вонгфонг тўфони туфайли ўн минглаб одамлар эвакуация қилинди
MANILA. Kazinform – Филиппин расмийлари соатига 115 миля тезликда етиб келган Вонгфонг тўфони туфайли ўн минглаб одамларни эвакуация қилишга мажбур бўлишди. Таъкидланишича, мамлакатда коронавирус тарқалиш хавфи туфайли қаттиқ изоляция режими жорий этилган, деб хабар беради Kazinform CNN телеканалига таяниб.
Тайфун Самар оролининг шарқий қисмига маҳаллий вақт билан пайшанба куни туш пайтида етиб келган. Бу йил Тинч океанининг ғарбий қисмида ҳосил бўлган биринчи тайфун.
Филиппин вақти билан эрталабки соат 8-да Филиппин Атмосфера, геофизика ва астрономик хизматлар идораси сўнгги тўфон Сан-Андрес соҳилларидан шимоли-ғарбга соатига 9 миля тезликда ҳаракатланганини айтди.
Сан Андрес Лусон оролида жойлашган. У пойтахтдан жануби-шарқ томон 140 миля (225 километр) узоқликда жойлашган.
Таъкидланишича, зарар кўрган Самар тумани яқинида 200 минг кишия шайди.
Коронавирус пандемияси билан боғлиқ чеклов чоралари оммавий эвакуация жараёнини мураккаблаштирмоқда.
Джон Хопкинс университети маълумотларига кўра, ҳозирги пайтда Филиппинда 50 миллиондан ортиқ одам кучайтирилган изоляцияда яшамоқда ва мамлакатда 11 876 киши ушбу касалликка чалинган.Фото: efe.com