Филиппинда қурилаётган кўп қаватли бино қулаб тушди, натижада бир нечта одам ҳалок бўлди

ASTANA. Kazinform - Филиппиннинг Анхелес шаҳрида қурилаётган кўп қаватли бино қулаб тушди, деб хабар беради ALJazeera.

При обрушении здания в Филиппинах погибли три человека
Фото: AFP

Ҳозиргача уч киши ҳалок бўлгани ва яна 17 киши бедарак йўқолгани маълум.

Қутқарувчилар ўта оғир шароитларда ишлаяпти. Бинонинг қолган қисмлари исталган вақтда қулаши мумкин. Шунинг учун мутахассислар ишларнинг аксарият қисмини қўлда бажаряптилар.

Тепловизорлар ёрдамида вайроналар остида одамлар борлиги аниқланди. Шу асосда қидирув-қутқарув ишлари давом эттириляпти.

Расмийлар объект эгаси аниқладилар ва авария сабабларини текширяптилар. Қурувчиларнинг қариндошлари тезкор маълумот талаб қиляпти. Бироқ, қутқарувчилар хавфсизлигига солинаётган таҳдид қидирув ишларини секинлаштиряпти.