Филиппин ва Тайванда “Рагаса” тўфони 10 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди
ASTANA. Kazinform - “Рагаса” супер тўфони Тайвань шарқидаги тоғли кўлнинг қирғоқларидан сувнинг тошиб кетишига сабаб бўлди. Камида 14 киши ҳалок бўлди, 18 киши жабрланди, 100 дан ортиқ киши бедарак йўқолди, деб хабар беради Kazinform BBCга таяниб.

Филиппин ва Тайванда кучли ёмғир, кучли шамол олиб келган тўфон минглаб одамларни эвакуация қилишга мажбур қилди. “Рагаса” тўфони жанубий Хитой, Гонконг, Макао ва Вьетнам шимолига ҳам таҳдид солмоқда.
Сешанба куни Тайваннинг Хуалян округидаги кўчкилар натижасида аввалроқ ҳосил бўлган кўлда тўғон ёрилиб, сел сувлари яқин атрофдаги Гуанфу шаҳрига оқиб тушиб, кўприкни вайрон қилган ва қишлоқни сув босган. Кўчалар ва автомобиллар ҳам сув остида қолган, дарахтлар илдизи билан суғорилган.
Маҳаллий ҳукумат расмийси дастлаб AFP агентлигига қутқарувчилар 30 нафар бедарак йўқолган одамни қидираётганини айтди. Миллий ёнғин хавфсизлиги агентлиги кейинроқ 124 киши бедарак йўқолган деб аниқлик киритди.
“Рагаса” тўфони туфайли Тайван бўйлаб минглаб одамлар эвакуация қилинди.
Минтақадаги энг йирикларидан бири бўлган Гонконг халқаро аэропорти сешанба кунидан пайшанбагача парвозларни тўхтатди. Маҳаллий Cathay Pacific авиакомпанияси 500 дан ортиқ рейсларни бекор қилишга мажбур бўлди.
Аввалроқ Тайванда “Данас” тўфони бўлиб, икки кишининг ҳаётига зомин бўлган ва 500 дан ортиқ киши жароҳат олган эди.