Фаровонлик ва барқарорликни сақлаш жуда муҳим – ҚР Президенти

None
None
ALMATY. Кazinform - Бугунги нотинч дунёда фаровонлик, ҳамжиҳатлик ва барқарорликни сақлаш жуда муҳим. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев бугун Алматида бўлиб ўтган байрам тадбирида маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Давлат раҳбари кечаги январ воқеалари чоғида Алмати аҳолиси катта хавф-хатарларга бардош бергани, синовли паллада шаҳар аҳли чинакам ватанпарварлик намунасини кўрсатганини таъкидлади.

«Бирлик туфайли биз ватанимизни сақлаб қолдик. Шаҳарни тиклаш бўйича мутасаддиларга аниқ топшириқлар бердим. Менинг асосий эътиборим Алмати шаҳрини ривожлантириш ва маҳаллий аҳолининг ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилган. Барчангизга маълумки, бир неча кун аввал мен Халқимизга Мурожаатномамни эълон қилдим. Мен мамлакатни тубдан модернизация қилишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларни таклиф қилдим. Сиёсий ислоҳотлар давлат бошқаруви тизимини ўзгартиришга қаратилган. Дарҳақиқат, янги Қозоғистоннинг ташкил этилиши нафақат давлат аппаратини, балки бутун жамиятни, ҳамма ўзгаришини модернизация қилиш демакдир», — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Шу муносабат билан Президент ҳар бир фуқаро юрт равнақига ҳисса қўшишга интилиши кераклигини таъкидлади.

«Бугунги нотинч дунёда фаровонлик, ҳамжиҳатлик ва барқарорликни сақлаш муҳим. Буни ҳар биримиз чуқур тушунишимиз керак. Шундагина келажагимиз порлоқ бўлади. Энди олдимизда катта вазифалар ва кўп ишлар турибди. Умид қиламанки, Алмати аҳолиси уни амалга оширишда иштирок этади», — деди Президент.

Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқи олдида улкан вазифалар турганини айтиб, барча халқни бу мақсадларга эришиш йўлида биргаликда ҳаракат қилишга чақирди.

«Юртимиз мустаҳкам ва бирдам бўлсин! Қозоғистон яшасин, абадий яшасин! Наврўз байрамингиз муборак бўлсин! Барчангизга яхшилик тилайман!», - деди Президент.

Аввал хабар қилинганидек, Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Алмати шаҳридаги Астана майдонида бўлиб ўтган байрам тадбирида иштирок этиб, бутун Қозоғистон халқини Наврўз байрами билан табриклади.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар