Ёзги Универсиада: Қозоғистон медаллар жадвалида 14-ўринга кўтарилди

ASTANA. Kazinform – Хитойнинг Чэнду шаҳрида бўлиб ўтаётган ХХХІ ёзги Универсиадада дзюдочи Сунғат Жубатқан бронза медалини қўлга киритгач, Қозоғистон медаллар жадвалида 14-ўринга кўтарилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ёзги Универсиада: Қозоғистон медаллар жадвалида 14-ўринга кўтарилди

Қозоғистонлик спортчи бронза медали учун кечган жангда ўзбекистонлик Абдураҳим Нутфуллоевни мағлуб этди.

Мусобақа давомида С.Жубатқан Венгрия, Туркманистон, Озарбайжон полвонларини лол қолдирди. Фақат ярим финалда у япониялик спортчига йўл бериб, бронза медали учун курашиш имкониятини қўлга киритди.

Медаллар жадвалида Япония 8 та (4 та олтин, 3 та кумуш, 1 та бронза медаллар) соврин билан пешқадамлик қиляпти.

Кейинги ўринларда Хитой (4-2-2) ва Жанубий Корея (4-2-2) келяпти.

Қозоғистон эса битта бронза медали билан Франция, Германия, Макао, Малайзия, Туркия, Ўзбекистон ва Вьетнам терма жамоалари билан 14-ўринни бўлишиб турибди.

Универсиада 28 июлдан 8 августга қадар бўлиб ўтади. Унда 90 нафар қозоғистонлик спортнинг 10 тури бўйича баҳс олиб боради.

Муаллиф: Адилжан Умбет