EXPO-2020 Dubai: Қозоғистон павильони Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон павильони Дубайдаги EXPO-2020 кўргазмасида «Дунё тасвири» бадиий лойиҳаси билан Гиннеснинг рекордлар китобига кирди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«EXPO-2020 Dubai кўргазмасида Қозоғистон Республикаси Миллий павилонида тақдим этилган «Дунё тасвири» бадиий лойиҳаси Гиннеснинг рекордлар китоби сертификатига эга бўлди. Тақдирлаш маросими Қозоғистон павильони саҳнасида бўлиб ўтди», — дейилади Казинвест компанияси хабарида.

«Дунё тасвири» арт лойиҳаси - бу Ер сайёрасининг бутун дунё одамлари мўйқалам ва бўёқлар ёрдамида имзо қўйган канопдаги тасвиридир. Унинг асосий ғояси EXPO-2020 Dubai кўргазмасининг «Тафаккурни бирлаштириб келажакни барпо этиш» мавзуси билан уйғундир. Арт лойиҳадан мақсад Миллий павильон ҳудудида жойлашган ягона санъат асари орқали сайёрамизда яшовчи одамларни бирлаштиришдан иборат. Расм тинчлик, бирлик, тотувлик ва дўстлик каби қадриятлар рамзидир.



Бугунги кунда павильонга 193 давлатдан ташриф буюрган 1900 дан ортиқ меҳмонлар тасвирда ўз имзоларини қолдирган. Улар орасида дунёга машҳур Голливуд актрисаси Бай Линг, америкалик афсонавий боксчи Рой Жонс, қозоғистонлик режиссёр Тимур Бекмамбетов, россиялик хонанда Валерия, қозоғистонлик профессионал велоспортчи Александр Винокуров ва бошқалар бор.


Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар