15:07, 15 Январь 2024 | GMT +5
Европа комиссияси вице-президенти Қирғизистонга ташриф буюради
Бугун Еврокомиссия вице-президенти Маргаритис Схинас Қирғизистонга боради, дея хабар беради Kazinform мухбири Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига таяниб.

Ташриф доирасида Маргаритис Схинас Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва Вазирлар кабинети раиси Оқилбек Жапаров билан учрашади.
Бундан ташқари, у ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев билан музокаралар ўтказади, унда томонлар Қирғизистон-Европа муносабатлари масалаларини муҳокама қилади, шунингдек, долзарб минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашади.
Муаллиф: Гулмира Абдраҳманова