19:00, 03 Декабрь 2025 | GMT +5
Европа Кенгаши президенти Антониу Кошта эртага Астанага расмий ташриф билан келади
ASTANА. Кazinform — Қасим-Жомарт Тоқаев ва Антониу Кошта музокаралар олиб боради ва икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилади, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.
- Бу йил Қозоғистон Республикаси ва Европа Иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланганига 10 йил бўлади, - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Қуролли Кучлар, бошқа қўшинлар ва ҳарбий тузилмалардаги ҳарбий ва ҳуқуқий интизом бўйича кенгаш ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.
Давлат раҳбари шунингдек, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Светлана Жақиповани қабул қилди.