Европа Иттифоқи ва Қозоғистон ҳамкорлик кенгаши Люксембургда бўлиб ўтади

ASTANA. Kazinform – 14 октябрь куни Люксембургда Европа Иттифоқи – Қозоғистон ҳамкорлик кенгашининг 21-йиғилиши бўлиб ўтади.

Люксембургте Еуроодақ-Қазақстан ынтымақтастық кеңесі өтеді
Фото: Ағибай Аяпбергенов/Kazinform

Ҳамкорлик кенгашида Қозоғистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатларнинг бугунги ҳолати, томонлар ўртасидаги Шериклик ва ҳамкорлик келишуви доирасидаги кейинги қадамлар муҳокама қилинади. Шундан сўнг учрашув иштирокчилари сиёсий, иқтисодий, савдо ва ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашиши кутилмоқда.

Шунингдек, делегация вакиллари минтақавий ва халқаро тадбирлар, ҳамкорлик, Европадаги «Global Gateway» («Глобал портал») гуруҳи ташаббуслари, хавфсизлик масалалари юзасидан фикр алмашадилар.

Европа томонида Ҳамкорлик кенгашига Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили номидан Венгрия ташқи ишлар ва савдо вазири Петер Сийярто раислик қилади. Қозоғистон делегациясига эса ҚР Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртилеу бошчилик қилади.

Сўнгги хабарлар