Европа Иттифоқи Марказий Осиё давлатлари билан хусусий сармоя соҳасида ҳамкорликни кучайтириш ниятида

None
None
BISHKEK. Kazinform - Европа Иттифоқи Марказий Осиёнинг ишончли ҳамкоридир. Бу ҳақда бугун Бишкекда бўлиб ўтаётган «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» иқтисодий форумида Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Тери Хакала маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Пандемия ҳали ҳам тегишли чораларни кўришга мажбур қилмоқда», -деди у. Шунинг учун биз бу ерда чекланган форматда йиғиламиз. Шу муносабат билан онлайн платформа орқали форумга қўшилиш мумкин. Шуни таъкидлашни истардимки, Европа Иттифоқи Марказий Осиёнинг ишончли ҳамкори ҳисобланади. Биз бу имкониятдан унумли фойдаланмоқчимиз», - деди Тери Хакала.

У, шунингдек, Мустақилликнинг 30 йиллигини нишонлаётган мамлакатларни табриклади.

«Европа Иттифоқи ислоҳотларингизда доимо сиз билан бўлган. Биз «яшил» иқтисодиётни ривожлантириш, рақобатбардошликни ошириш, шунингдек, пандемиядан олдинги даврдагидек Марказий Осиё иқтисодиётининг тикланишини қўллаб-қувватлашдан манфаатдормиз. Бу борада турли имкониятларга эга бўлиш ва тегишли мақсадларга эришиш учун йўл очилади», — деди Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили.

Шу муносабат билан у рақамлаштириш ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади. Бу соҳаларда биргаликдаги қадамларни ишлаб чиқиш зарур. Бинобарин, атрофлича муҳокама яқин йиллардаги ишларга янги суръат бағишлайди.

Унинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи хусусий сармояларнинг асосий манбаи сифатида Марказий Осиёда ҳамкорлик қилиш учун катта салоҳиятга эга.

Aввал хабар берганимиздек, бугун Бишкекда Бош вазирлар даражасида «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» иқтисодий форуми бошланди.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар