Европа Иттифоқи демографик инқирозга юз тутади - Маск

ASTANА. Кazinform - Илон Маск Европа Иттифоқида туғилишнинг пастлиги туфайли муқаррар равишда демографик инқирозга юз тутишига ишончи комил, деб ёзади TASS ахборот агентлиги.

Илон Маск
Фото: bbc.com

"Туғилиш даражаси кескин пасаймоқда. Демографик инқироз муқаррар", - деб ёзди у пайшанба куни Х (собиқ Twitter) саҳифасида.

Шу тариқа, миллиардер “2022 йилда Европа Иттифоқида 3,88 миллион бола туғилган, бу Иттифоқ учун рекорд даражада паст кўрсаткич” деган маълумотларга изоҳ берди.

Аввалроқ Маск бутун халқлар, жумладан, Италия, Франция ва Япония демографик инқироз туфайли йўқ бўлиб кетиши мумкинлигини таъкидлаган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бразилия Олий суди ҳайъати Илон Маскнинг Х ижтимоий тармоғини бутун мамлакат бўйлаб бутунлай блокировка қилиш қарорини қўллаб-қувватлагани ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар