Европа Иттифоқи COVID-19 авж олгани сабабли Украинани «яшил рўйхат»дан чиқаришга қарор қилди.
«Европа Иттифоқининг вақтинчалик чекловлари визасиз саёҳатни бекор қилиш эмаслигини ва фақат саёҳатга тааллуқли эканлигини тушуниш муҳим»,- дейилади агентлик веб-сайтида. - Европа Иттифоқи мунтазам равишда «Яшил рўйхат»ни янгилайди ва агар эпидемия ҳолати яхшиланса, мамлакатни бундай рўйхатга қайтариш тўғрисида қарор қабул қилади.
Европа Иттифоқи қарори келаси ҳафта кучга кириши кутилмоқда. Украина 15 июлдан бери «Яшил рўйхат»га киритилган. Ушбу рўйхатдаги мамлакатлар фуқаролари Европага чекловларсиз киришлари мумкин (масалан, туристик саёҳатлар учун). Одатда, бу рўйхат ҳар икки ҳафтада кўриб чиқилади.
Украинада сўнгги бир ҳафта ичида ўртача кунлик коронавирус билан касалланиш 23 минг ҳолатдан ошди. Тўртинчи ноябрнинг ўзида деярли 28 ярим мингта COVID-19 ҳолати қайд этилган.
Ушбу тўлқин аллақачон пандемия бошланганидан бери энг ҳалокатли деб номланади (Украинада кунига ўртача 700 га яқин одам коронавирусдан вафот этади). Ўтган «чўққилар» даврида ўртача кунлик ўлим сезиларли даражада паст эди - 200 дан 400 кишигача.
Украинанинг аксарият вилоятлари «қизил зона»га ўтказилди. У ерда бир қатор қаттиқ чекловлар, жумладан, ресторанлар, бассейнлар ва спорт заллари фаолиятини тақиқлаш, мактабларда масофавий таълимга ўтиш кабилар жорий этилди.
Имтиёзлар қисман эмланганларга ҳам қўлланилади.