Евроосиё иқтисодий комиссияси ҳайъатининг янги таркиби ўз ишини бошлади

ASTANА. Кazinform - 25 декабрь куни Санкт-Петербургда бўлиб ўтган Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлатлари раҳбарлари томонидан тасдиқланган Евроосиё иқтисодий комиссияси ҳайъатининг янги таркиби бугун, 1 февраль куни ўз ишини бошлади. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси сайти хабар беради.

Евроосиё иқтисодий комиссияси ҳайъатининг янги таркиби
Фото: eec.eaeunion.org/news

Эслатиб ўтамиз, бугундан бошлаб ЕИК Ҳайъати раиси - Қозоғистон Республикаси вакили Бақитжан Сағинтаев.

ЕИК Ҳайъати аъзолари (вазирлари) тасдиқланди:

- ЕИК Саноат ва агросаноат мажмуи вазири Гоар Барсегян;

- ЕИК Ички бозорлар, ахборотлаштириш, ахборот ва коммуникация технологиялари вазири Варос Симонян;

- ЕИК рақобат ва монополияга қарши тартибга солиш вазири Максим Ермолович;

- ЕИК Техник жиҳатдан тартибга солиш вазири Валентин Татарицкий;

- ЕИК Иқтисодиёт ва молиявий сиёсат вазири Бақит Султанов;

- ЕИК Божхона ҳамкорлиги вазири Элдар Алишеров;

- ЕИК Энергетика ва инфратузилма вазири Арзибек Кожошев;

- ЕИК Интеграция ва макроиқтисодиёт вазири Сергей Глазьев;

- ЕИК Савдо вазири Андрей Слепнев.

Сўнгги хабарлар