«Ever Given» юк кемаси суд қарори билан Сувайш каналида қолдирилди
Миср ОАВ ва жаҳон ахборот агентликларининг маҳаллий манбаларга асосланиб хабар беришича, Мисрнинг Исмоилия шаҳри суди «Ever Given» кемасининг эгаси, Япониянинг Shoei Kisen компанияси Сувайш канали маъмуриятига 900 миллион доллар товон пули тўлагунига қадар у ерда қолдиришга қарор қилди.
Аввалроқ, Сувайш канали маъмурияти раҳбари Усама Раби журналистларга унинг идораси япон компаниясининг маънавий зарарини, шунингдек транспорт ҳаракати тикланмагунча каналдан ўтиш учун тўловни йўқотганлигини айтган эди.
Эслатиб ўтамиз, март ойи охирида Сувайш каналида йирик юк кемаси саёзликда туриб қолиб, дунёдаги энг гавжум сув йўлларидан бирини тўсиб қўйганди.
Бу ҳолат ҳатто товарларни етказиб бериш занжиридаги инқирозни янада кучайтириши билан таҳдид қилди. 29 март куни кема саёзликддан чиқариб олинди. Апрель ойининг бошларида Сувайш каналида транспорт ҳаракати тикланди.