EURО-2026: Бугун футзал бўйича Қозоғистон терма жамоаси саралаш босқичини бошлайди

ASTANА. Кazinform - Бугун футзал бўйича Қозоғистон терма жамоаси 2026 йилги Европа чемпионати саралаш босқичидаги илк ўйинини Албанияга қарши ўтказади.

футзал
Фото: ҚФФ

Миллий терма жамоа Олтинчи гуруҳда Арманистон, Дания ва Албания билан куч синашади. Гуруҳ ғолиби тўғридан-тўғри Европа чемпионатига йўлланма олади. Иккинчи ўринни эгаллаган жамоаларнинг энг яхши 8 та жамоаси ўйин ўтказади.

Саралаш босқичи 2024 йил 13 декабрдан 2025 йил 12 мартгача давом этади.

ҚР Миллий терма жамоаси 13 декабрь куни Албания билан меҳмонда, 18 декабрь куни ўз майдонида Арманистонни қабул қилади.

2025 йилнинг 1 февраль куни улар Данияга қарши меҳмонда, кейин эса 5 февраль куни ўз майдонида мазкур жамоага қарши ўз маҳоратини намойиш этади.

Шунингдек, 7 март куни Қозоғистон футзалчилари ўз майдонида Албанияни қабул қилса, 12 март куни Арманистон терма жамоаси меҳмони бўлади.

Бош мураббий Рикардо Кака Албания ва Арманистонга қарши иккита ўйин учун қайдномага 17 нафар футболчини киритди.

Футзал бўйича Қозоғистон терма жамоасининг футболчилари рўйхати:

Дарвозабонлар: Лео Игита (“Семей”), Нарун Сериков (“Қайрат”), Қанат Жеткирбаев (“Ақтўбе”);

Майдондаги футболчилар: Биржан Оразов, Даурен Турсагулов, Жаҳонгир Рашит, Арнольд Кнауб, Дамир Қаирбай (барчаси – “Қайрат”), Дуглас (“Ал-Ула”, Саудия Арабистони), Чингиз Есенаманов, Ақжол Дарибай, Абдрасил Абдуманапули, Ержан Карменов (барчаси – “Семей”), Азат Валиуллин, Нурмуҳаммед Исмоилов (иккаласи ҳам – “Аят”), Лео Мендонка (РФШ, Латвия), Нурқанат Бахтияров (“Жетису”).

Қозоғистон терма жамоаси бунгача уч марта Европа чемпионати финал босқичида иштирок этган. 2016 йилда 3-ўринни, 2018 йилда эса 4-ўринни эгаллади.

Сўнгги хабарлар