Этномаданий бирлашмаларга жорий йилда бюджетдан 1,2 миллиард тенге грант ажратилди

None
ASTANA. Kazinform – ҚР Бош вазир ўринбосари – Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Тамара Дуйсенова Сенат депутатларининг этномаданий бирлашмаларга қанча грант ажратилаётгани ҳақидаги саволига жавоб берди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Қозоғистон халқлари Ассамблеясининг этномаданий бирлашмалари жамоат бирлашмалари сифатида рўйхатга олинган ва нодавлат ташкилотлар ҳисобланади. Нодавлат нотижорат ташкилотларини молиявий қўллаб-қувватлаш амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ танлов асосида амалга оширилади. 2023 йилда Ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги томонидан грантлар ҳисобидан молиялаштириш доирасида 57 та грант лойиҳаси амалга оширилади. Уларнинг умумий қиймати 1,2 миллиард тенгени ташкил қилади», - деб ёзади Тамара Дуйсенова.

Бош вазир ўринбосари маълумотларига кўра, 2022 йилда 60 та грант лойиҳаси амалга оширилиб, 1,96 млрд тенге сарфланди.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар
telegram