13:46, 01 Сентябрь 2022 | GMT +5
Ёшларга соддалаштирилган тартибда йиллик 2,5 фоизли кичик кредит берилади – ҚР Президенти
NUR-SULTAN. Kazinform – Йиллик ўсиш суръати 2,5 фоиз бўлган кичик кредит соддалаштирилган тартибда берилади. Бу ҳақда ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқига Мурожаатномасида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
![None None](/static/img/plug.webp)
«Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш - давлатимизнинг асосий вазифаларидан биридир. Меҳнатни ўз ичига олган турли тадбирлар орқали келгуси йилда 100 минг кишини иш билан таъминлашимиз керак. Ёшларнинг тадбиркорлик ташаббуслари бундан кейин ҳам қўллаб-қувватланади. Уларга йиллик 2,5 фоизли кичик кредит берилади. Бу чора-тадбирлар жамиятнинг баркамол ва адолатли бўлишига ёрдам беради», - деди ҚР Президенти.