Эртага Ўзбекистонда умумхалқ ҳашари ўтказилади

TASHKENT. Kazinform – Эртага Ўзбекистонда умумхалқ ҳашари ўтказилади, деб хабар беради Kazinform UzAга таяниб
None
None

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 апрелдаги тегишли фармойиши асосида жорий йилнинг 30 апрель куни «Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги» шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиши режалаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Маҳалла» хайрия жамоат фонди республика бошқаруви раиси Дилшод Усмонов иштирокида ўтказилган брифингда мазкур тадбир бўйича маълумот берилди.

Қайд этилишича, ҳашар давомида 15 минг гектардан зиёд ер-майдонларни ободонлаштириш, 6 минг километрдан зиёд ариқ ва зовурларни тозалаш режалаштирилмоқда. Шунингдек, хайрия ҳашарида 300 дан зиёд зиёратгоҳ, 9 мингга яқин қабристон, ҳамда маҳаллалар, аҳоли пунктлари, кўп қаватли бинолар ва ҳовлилар атрофи, гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳлар, болалар майдончалари тартибга келтирилади.

8 миллиондан зиёд аҳоли иштирок этиши кутилаётган хайрия ҳашарида «Яшил йиллик» умуммиллий лойиҳаси доирасида 1 миллион тупга яқин мевали ва манзарали кўчатлар ва 2 миллион тупдан зиёд гул кўчатларини ўтқазиш кўзда тутилмоқда.


Сўнгги хабарлар