Эртага Исроилдаги қозоғистонликларни олиб келиш учун Алматидан Тель-Авивга самолёт жўнаб кетади

Самолёт
Фото: Александр Павский/Kazinform

10 октябрь куни «Эйр Астана» авиакомпанияси Қозоғистон фуқароларини Исроилдан олиб кетиш учун Алмати – Тель-Авив – Алмати йўналиши бўйича КС-6490/6500 рейсини Ақтау шаҳрига техник қўниш билан амалга оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Kazinform агентлиги Фуқаро авиацияси қўмитасига таяниб хабар беради.

Алматидан парвоз эрталаб 8:00 га, Тель-Авивдан эса маҳаллий вақт билан соат 12:50 га белгиланган.

«Эйр Астана» авиакомпанияси маълумотларига кўра, Тель-Авив шаҳри аэропортидан рейснинг етиб келиш ва жўнаш вақти тасдиқланиши кутилмоқда.

Барча саволлар бўйича авиакомпаниянинг help.airastana.com қўллаб-қувватлаш марказига мурожаат қилиш лозим, тел.: +7 (727) 244 44 78 (қўнғироқлар учун) ва +7 702 702 0074 (WhatsApp).

Сўнгги хабарлар