11:08, 19 Декабрь 2022 | GMT +5
Эронда намойишчиларни қўллаб-қувватлаган актриса ҳибсга олинди
ASTANA. Kazinform – Эрон ҳукумати мамлакатнинг энг машҳур актрисаларидан бири Таране Алидустини ҳибсга олди. У мамлакатни қамраб олган умуммиллий норозилик намойишлари ҳақида ёлғон маълумот тарқатишда айбланмоқда, дея хабар беради Kazinform Еuronews ахборот агентлигига таяниб.

«Оскар» мукофотига сазовор бўлган «Коммивояжер» фильмининг юлдузи Instagramда ҳукуматга қарши намойишчининг қатл этилишини қоралаган постини жойлаштирганидан бир неча кун ўтиб ҳибсга олинди. Актриса ноябр ойида ижтимоий тармоққа намойишчилар билан бирга ҳижобини ечган суратини жойлаштирган эди. Эронда норозилик намойишлари нотўғри ҳижоб кийгани учун ҳибсга олинган Маҳса Амини ўлимидан сўнг, сентябр ойида бошланган. Тез орада акциялар бутун мамлакат бўйлаб тарқалди. Ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, намойишни бостириш пайтида камида 495 намойишчи ўлдирилган. 18 мингдан ортиқ киши ҳибсга олинди, 11 нафари ўлимга ҳукм қилинди.